Лондон Метрополитен Университети Магистранти
Мусоева Азиза Ботировна
Самарқанд шаҳар, 1989 йил 15 май
Лондон Метрополитен Университети, “Teaching languages (English)”
Инглиз тилини ўқитиш
Самарқанд давлат чет тиллар институти
Жамғарма туфайли жуда кўп ўзгаришлар ва янгиликлар бўлди. Кейинги уч йил ичида, биринчидан, лавозимим стажёр ўқитувчиликдан катта ўқитувчиликка ўзгарди. Иккинчидан, ўрганиб келган янги ўқитиш методикалари ёрдамида тайёрланган 2 та ўқув қўлланмам ва электрон дарслигим нашр этилди.
Хозирда мустақил изланувчилик асосида докторлик диссертациямни ҳимоя қилиш арафасидаман. Келажакда илмий унвонларимни янада мустаҳкамлаб академик даражасига эришмоқчиман.
Доимо олға бориш керак, зеро интилган одам барчасига эришади!
Ҳоббиларим китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва изланиш олиб бориш.
Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат: Қадрли синглим ва укажоним! Аввало вақтни қадрига етинглар. Сизлар ота-онангизни ишонган тоғисиз. Шундай экан доим ўқинг, изланинг, китоб ўқинг, одамлар билан яхши муомалада бўлинг. Ҳеч қачон ортга чекинманг! Агар сиз истаган нарса тезда амалга ошмаса билингки сизни энг яхшиси кутмоқда. Ҳаётдаги шиоримда айтганимдек, доимо олға боринг, зеро интилганга тоъле ёр!
Ла-Коруня Университети, PhD (Ла-Коруня, Испания) Докторанти
Қуриёзов Елмурод Ражаббой ўғли
12.02.1993, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани
Фан номзоди, PhD
Ла-Коруня Университети, PhD (Ла-Коруня, Испания)
Компютер лингвистикаси
Урганч Давлат Университети
Жамғарма кўмагида илмий карерамни яна бир катта поғонага кўтарган бўлсам, EYUF алумниси сифатида келажакдаги мақсадларимга дадил ишонч билан кириша оламан.
Ўз соҳамни давлатимиздаги энг ривожланган ва нафи тегадиган соҳалар қаторига олиб чиқиш; Фан доктори илмий унвонини олиш, ва соҳам бўйича кўплаб халқаро ҳамкорликларни йўлга қўйиш.
Ҳақиқий омад тагида оғир меҳнат, ўзи ва яқинлар ишончи ётади.
Чет тилларини ўрганиш, хорижий давлатларга саёҳат қилиш ва улар маданиятини ўрганиш. Робототехника қурилмалари билан ишлаш, ва китоб мутоаласи.
Ўйлаган мақсадингизга олиб борувчи йўлни тўлалигича кўришингиз шарт эмас, енг асосийси: аниқ мақсад билан биринчи қадамни қўйиш. Шуни билингки, ўрганишдан ва интилишдан тўхтаган кунингиз, сиз аллақачон замон талабидан ортда қолган кунингиздир!
Queen Mary University of London, London, United Kingdom Магистранти
Каримов Рустамбек Аскарбек ўғли
02.02.1990. Андижон вилояти Хўжаобод тумани
Queen Mary University of London, London, United Kingdom
MSc in Laparoscopic Surgery and Surgical Skills
Тошкент Тиббиёт Академияси
«Эл-юрт умиди» жамғармаси менга дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан бирида тақсил олишда яқиндан ёрдам берди. Шу билан биргаликда жамиятда ўз ўрнимни топишимда, ўзим қизиққан соҳа бўйича фаолиятимни олиб боришим ва илмий ишларимни давом эттиришда жамғарманинг роли беқиёс деб биламан.
Ўзбекистонда хирургиянинг ривожига ўз хиссамни қўшиш ва шу соха бўйича докторлик даражасини олиш.
Мақсадга эришиш учун ниятнинг ўзи камлик қилади... Харакат қилиш керак!
Хорижий тилларни ўрганиш, саёхат қилиш ва китоб ўқиш.
Хар доим олдингизга юксак мақсадлар қўйинг ва уларга эришиш учун мехнат қилишдан чарчаманг! Илм ва тил ўрганинг. Бу сизга келажакда катта имкониятлар эшигини очади.
University of Strathclyde, Masters Degree Магистранти
-O`qing, o`rganing va bir vaqtda o`ynab kulib qoling, yoshlik/talabalik oltin davr.
-Doim o'z haq huquqlaringizni so'rashda uyalmang.
-Maddoh bo'lmang, bo'lar bo'lmasga chapak chalmang.
-Mustaqil fikringizni bayon qilishda qo'rqmang.
Данди университетида, Буюк Британия Магистранти
1. Исм, фамилия, отасининг исми:
Хусниддин Джамалов Фахриддин ўғли
2. Туғилган йил ва жойи:
1996 йил, 12 август, Тошкент вилояти Бекобод шахар
3. Маълумоти ва илмий даражаси:
Олий
4. «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма) томонидан қайси университет ва дастурда таҳсил олган:
Буюк Британиянинг Данди университетида Ислом банки, молия ва халқаро бизнес йўналишида магистратура босқичида таҳсил олган
5. Таҳсил олган йили:
2020-2021
6. Таҳсил олган мутахассислиги:
Ислом банки, молия ва халқаро бизнес
7. Иш жойи:
Молия вазирлиги
8. Жамғарма унинг ҳаётида қандай рол ўйнамоқда:
Эл-юрт умиди жамгармаси жахон микёсидаги нуфузли университетда замонавий билим, куникмаларни эгаллашимга ва келажакда давлат молия тизимига уз хиссамни кушишим учун катта имкониятлар яратиб бермокда.
9. Келажакдаги касбий ҳамда академик режалари ва ниятлари:
Ўзбекистонда муқобил ва инновацион молия воситаларини жорий этишда ўз ҳиссамни қўшиш ҳамда келажакда дунёнинг энг кучли университетлардан бирида фалсафа доктор илмий даражасини олиш
10. Ҳаётдаги шиори:
Одатларимиз кимлигимизни курсатади. Шундай экан, комиллик бирор х,аракатда эмас, балки куникмададир.
11. Шахсий қизиқиш ва ҳоббилари:
Саёхат, китоб ўқиш, футбол
Рим Тор Вергата университети Магистранти
Рим Тор Вергата университети
Сиз ёқтирган ҳамда қобилиятингиз бўлган соҳаларга кўпроқ эътибор қаратинг. Критик фикрлашни ривожлантиринг. Қаттиқ меҳнат эмас ақлли меҳнат қилишни ўрганинг.
Конкук университети, докторантура Докторанти
Конкук университети, докторантура
MBA in Project management Webster University Магистранти
Бахромов Фазлиддин Фаҳриддин ўғли
1991 Тошкент шаҳри
MBA in Project management Webster University
Project management
Ёшлар ишлари агентлиги Инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ўқиган ОТМда олган билимларимни амалиётда тадбиқ қилишга ҳаракат қилмоқдаман;
Келажакда чет элнинг нуфузли ОТМда PhD ҳимоя қилиш ҳамда унда кўтарилган муаммоларни Ўзбекистонда ҳал этиш ниятим мавжуд.
Мен хеч қачон мағлуб бўлмайман. Мен ёки ғалаба қозонаман, ёки ўрганаман (Н. Манделла)
Бўш вақтимда саёхат қилишни, спорт билан шуғилланишни ва китоб ўқишни яҳши кўраман.
Ҳар биримиз она Ватанимиз Ўзбекистон дунёда ўз юқори ўрнини эгаллашига, биздан кейинги ёшлар бунданда зўр, ривожланган давлатда яшаши учун ўз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак. Бунинг учун бир соҳа танлаган ҳолда, уни чуқур ўрганишни, иложи борича чет элда ўқиб, уларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, ўз ҳиссангизни қўшишингизни, бунинг учун эса “Эл-Юрт Умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган грантлардан фойдаланишингизни тилаб қолар эдим.
Астон Университети, МА (Буюк Британия) Магистранти
Гулнара Ташматова (Баратбоева) Рафаиловна
Жамғарма хаётимда катта ахамиятга эга. Жамғарма томонидан менга берилган имкониятлар туфайли дунёнинг энг нуфузли университетларининг бирида тахсил олдим. Қолаверса, хозирда хам жамғарма мени стипендиат сифатида доимо қўллаб келмоқда ва бу мени ўз устимда янада кўпроқ ишлашимга мотивация беради.
Ўз сохамда профессорлик даражасини олиш ва хорижий тажриба асосида Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантириш.
Мен буни қила олмайман деб хеч қачон айтманг. Бир неча маротаба муваффақиятсизликка учрасангиз хам уринишдан тўхтаманг. Бу уринишларнинг барчаси нихоят катта натижаларга олиб келади.
Китоб ўқиш, хорижий тилларни ўрганиш, психология, тарих, педагогика
Доимо ўз устингизда ишланг, янги нарсаларни ўрганишдан тўхтаманг, изланинг, шундагина муваффақиятга эришасиз

