Жамғарма Васийлик кенгаши докторантура ва магистратурада таълим олиш, стажировка ўташ дастурлари бўйича тавсия этиладиган мамлакатлар, таълим, илмий ва бошқа муассасаларни кўрсатган ҳолда очиқ саралаш танлови ғолибларини тасдиқлайди..
Очиқ саралаш танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн тарзда электрон шаклда топширилади. Саралаш танловининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳужжатларини Жамғарма томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда босма кўринишда тақдим этадилар..
Рўйхат таркибига, қоида тариқасида, THE (The Times Higher Education World University Rankings), QS (Quacquarelli Symonds World University Rankings) ва ARWU (Academic Ranking of World Universities) каби халқаро миқёсда эътироф этилган рейтинг ташкилотларининг умумий кўрсаткичларига кўра хорижий илғор 500 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 200 та) таълим ва илмий муассасалар рейтингидан жой олган таълим, илмий ва бошқа муассасалар киритилади.