Швейцариянинг
Цюрих университети
Магистранти
Мен, Ходжимуротов Шерзод Абдакимович, хозирги кунда Швейцариянинг Цюрих университети Ҳуқуқ факультетининг Халқаро Бизнес ҳуқуқи (LLM International Business law) мутахассислиги бўйича магистратура босқичида таҳсил олмоқдаман. Хозирда олиб борилаётган тадқиқот ишларим Халқаро Спорт ҳуқуқи доирасида профессионал футболчиларнинг меҳнат муносабатлари, улар билан тузиладиган профессионал шартномаларнинг ҳусусиятлари, шартномаларнинг ҳуқуқий аҳамияти каби масалаларни қамраб олмоқда. Айни кунларда Ҳуқуқ факультети профессори, Марко Виллигер раҳбарлиги остида “Профессионал футболчилар шартномаларининг ҳуқуқий аҳамияти” мавзуси бўйича магистрлик диссертацияси устида иш олиб бормоқдаман.
Лондоннинг Қироллик Колледжи Докторанти
1. Ф.И.Ш.: Каримова Малика Камилджановна.
2. Ўзбекистонда таълим олган ОТМ: Тошкект тиббиёт академияси.
Ўзбекистонда эгаллаган мутахассислиги: Дерматовенерология.
Стипендиат ишлаган/ўқиган ташкилот/ОТМ номи: Тошкект тиббиёт академияси.
Эгаллаган лавозими: Катта укитувчи.
3. Хорижда таълим олиши тўғрисида:
- Давлати: Англия;
- Таълим муассаси: Лондоннинг Қироллик Колледжи;
- Мутахассислиги: Дерматология;
- Илмий раҳбари: Профессор Джейн Сеттерфилд ва доктор Дэвид Мойес;
4. Чоп этилган илмий ишлари:
1. ISSUES IN DIAGNOSTICS OF PEMPHIGUS VULGARIS; DERMATOVENEREOLOGY AND AESTHETIC MEDICINE 2017; Authors: Karimova M.K., Jurayev J.K.
2. CASE REPORT: COMBINATION OF PEMPHIGUS VEGETANS NEUMANN TYPE AND NEURODERMITIS DIFFUSA. ISSUES IN DIAGNOSTICS; Dermatovenereology and aesthetic medicine journal, 2017; Authors: Karimova M.K.
3. A RETROSPECTIVE ANALYSIS OF THE EPIDEMIOLOGY OF PEMPHIGUS VULGARIS IN THE TASHKENT REGION; Dermatovenereology and aesthetic medicine journal, 2017; Authors; Karimova M.K., Juraev J.K.
5. Бошқа ютуқлари ва совринлари:
Буюк Британиянинг
Кембридж Университети
Докторанти
Мен, Худайкулов Адхам Юсупович, Буюк Британиянинг Кембридж Университети докторант-тадкикотчисиман. Университетнинг Тараққиётни ўрганиш маркази (Centre for Development Studies)да иқтисодий ривожланиш (development economics) йўналиши бўйича докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бораяпман. Илмий раҳбарларим Профессор Саксена ва Профессор Ха-Жун Чан қўл остида Марказий Осиё мамлакатларида давлат регулятор сиёсати ва иқтисодий ривожланиш масалаларининг илмий жихатлари мавзусини тадқиқ қилмокдаман.
Буюк Британиянинг
Ланкастер университети
Магистранти
Мен, Тошимов Умиджон Ҳакимович бугунги кунда Буюк Британиянинг Ланкастер университети Ҳуқуқ мактабида Криминология ва Жиноят одилсудлови (LL.M. Criminology and Criminal Justice) мутахассислиги бўйича магистратура босқичида таълим олмоқдаман. Олиб бораётган тадқиқот ишларим асосан жазо социологияси, ҳуқуқ, ва меҳнат бозори ўртасидаги муносабатларни ўрганишга қаратилган. Ҳозирда Ҳуқуқ мактаби Криминология кафедраси профессорлари Лука Фоллис ва Марк Эдвардс илмий раҳбарлиги остида Пост-совет мамлакатларида жазо ва меҳнат бозори мавзусидаги магистрлик диссертацияси устида иш олиб бормоқдаман.
Италия давлатининг
Пиза университети
Докторанти
Мен, Aсомов Музаффар Илҳомжон ўғли, Италия давлати Пиза Университетининг Кардиология йўналиши докторантиман. Менинг илмий ишим Сурункали юрак йетишмовчилиги билан хасталанган беморларда янги гурух дори воситалари ҳамда жисмоний машқларнинг юрак отиш фракциясига тасирини ўрганишдан иборат. Илмий раҳбарим Профессор Фердинандо Франзони қўл остида Пиза шаҳрининг Санта Киара шифохонасининг Кардиология ҳамда Клиник ва Експериментал тиббиёт бўлимларида иш олиб бормоқдаман.
Буюк Британиянинг
City университети
Магистранти
1. Ф.И.Ш.: Мирзараимов Баходир Тохирович.
2. Ўзбекистонда таълим олган ОТМ: Тошкент давлат юридик университети.
Ўзбекистонда эгаллаган мутахассислиги: Ҳуқуқшунослик.
Стипендиат ишлаган/ўқиган ташкилот/ОТМ номи: Тошкент давлат юридик университети.
Эгаллаган лавозими: Тошкент давлат юридик университети «Давлат ва ҳукук назарияси ва тарихи кафедраси» уқитувчиси.
3. Хорижда таълим олиши тўғрисида:
- Давлати: Буюк Британия;
- Таълим муассаси: University of London;
- Мутахассислиги: Хуқуқшунослик;
-Таълим дастури: Магистратура;
- Илмий раҳбари: Профессор Стюарт Сайм;
4. Чоп этилган илмий ишлари:
Республика ва Халкаро илмий-амалий журналларида 10 дан ортик маколалар чоп эттирган.
5. Бошқа ютуқлари ва совринлари:
ТДЮИ 2008-2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби.

