“Эл-юрт умиди” жамғармасида Австралиянинг нуфузли Гриффит университети вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда университет профессори Александр Акимов, Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов ва бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Маълумот учун: Гриффит университети QS рейтингида 243 ўринда туради. Австралиянинг шарқий соҳилидаги Жануби-Шарқий Квинсленд штатидаги давлат тадқиқот университетидир. Университет 1971 йилда ташкил этилган. Университетда бизнес, ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, таълим, муҳандислик ва санъат каби бир қатор фанлар бўйича бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларини таклиф этади. Университет ҳозирда учта шаҳарни қамраб олган бешта кампусга эга.Университет 130 дан ортиқ мамлакатлардан 50,000 га яқин талаба таҳсил олаётган Гриффит университети яшил университет ҳисобланади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2020 йил 17 ноябрда ушбу университет билан меморандум имзолаган. Бугунги учрашувда ҳам кўплаб масалалар муҳокама қилинди ва Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б Жавохир Ахмедов томонидан университет раҳбарияти билан онлайн мулоқот давомида билдирган таклифини эслатиб, стипендиатларнинг ҳар бирини ўқиш харажатларидан 25 фоиз чегирмалар ажратиш бўйича таклифи билдирилди. Университет вакили Александр Акимов университет раҳбарияти мазкур таклифни қўллаб қувватлаганлигини маълум қилди.
Шунингдек, Гриффит университетида таълим олишни истайдиган талабалар ва ёшлар ҳамда мутахассислар учун онлайн вебинар ўтказиш ва туризм соҳасидаги стажировкалар ташкил этишга ҳам келишиб олинди.
Учрашув якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Гриффит университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама ўзаро меморандумни яқин муддатларда янгитдан имзоланишига келишиб олинди.

