Бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этишни сўраб, танлови комиссиясига мурожаат қилган ва Танлов комиссиясининг қарорига кўра апеллация шикоятлари қаноатлантирилиб 2-босқич тест синовларига тавсия этилган номзодлар учун Жамғарма Васийлик кенгаши 10-сонли қарорига асосан тест ва суҳбат босқичларини онлайн топширишга рухсат берилган.
Билим ва малакаларни баҳолаш агeнтлиги томонидан мазкур номзодлар билан 2023 йил 7 декабрь куни онлайн шаклда тест синовлари ўтказилди.
Танлов комиссиясининг 2023 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан тест синовларида бакалавриат дастури учун ўтиш бали умумий балнинг 50 фоизи яъни 30 балл ва ундан юқори, магистратура ҳамда докторантура дастурлари учун умумий балнинг 40 фоизи яъни 24 балл ва ундан юқори балл олган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилди. Мазкур талаб 2023 йил 7 декабрь куни онлайн шаклда тест синовларини топширган номзодлар учун ҳам амал қилади.
Қуйида суҳбат босқичига тавсия этилган ва тавсия этилмаган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тест синовлари натижалари юзасидан норози бўлган номзодлардан апелляция мурожаатлари натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ариза билан Жамғармага мурожаат қилишлари мумкин.
Танлов комиссиясининг қарорига асосан тест синовларини муваффақиятли онлайн топширган номзодлар учун иккинчи босқичда номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий
ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган суҳбат жараёни тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Шунингдек, суҳбатга уланиш учун ҳавола номзодларнинг шахсий электрон почтасига юборилади.

