“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-стипендия танловининг суҳбат жараёнларига тавсия этилган номзодлар билан жорий йил 4 декабрь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали ва 5 декабрь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари суҳбат жараёнлари якунлангандан сўнг, яъни, 2023 йил 12 декабрь кунидан бошлаб 3 иш куни давомида қабул қилинади.
Танловнинг суҳбат жараёнлари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 4 декабрдан 12 декабрь кунига қадар ўтказилади.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
Танлов комиссияси

