Бугунги кунда хорижда таълим олаётган ва хорижда бўлиб турган тест ва суҳбат жараёнларини онлайн ўтказиш бўйича мурожаат қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотлари томонидан келиб тушган тавсияномаларга асосан 2-босқичга тавсия этилган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан тест ва суҳбат босқичларини онлайн ўтказишга рухсат берилди.
Мазкур номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
2023 йилги 2-стипендия танлови иккинчи босқичи, тест ўтказиладиган куни вақти бўйича қўшимча маълумот тез кунларда Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.
Танлов комиссияси

