“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-стипендия танлови иккинчи босқичи, тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар диққатига!
Жамғарманинг 2023 йилги 2-стипендия танлови тест синовлари 2023 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан республика бўйлаб ҳудудлар кесимида ўтказилди.
Танлов комиссиясининг 2023 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан тест синовларидан бакалавриат дастури учун ўтиш балли умумий балнинг 50 фоизи яъни, 30 балл ва ундан юқори, магистратура ва докторантура дастурлари учун умумий балнинг 40 фоизи яъни, 24 балл ва ундан юқори балл олган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилди.
2023 йил 28 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва суҳбат босқичига тавсия этилган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жорий йил 28 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра Жамғарманинг 2-стипендия танлови 2-босқичи тест синовларида етарли балларни тўпламаган ва тест жараёнида иштирок этмаган ҳамда суҳбат жараёнларига тавсия этилмаган номзодлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Танлов комиссиясининг қарорига кўра тест синовларини муваффақиятли топширган номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 4 декабрдан 11 декабрга қадар ўтказилиши белгиланди.
Суҳбатлар Давлат бошқаруви академиясида эълон қилинган графикка асосан жорий йил 4 декабрь 09.00 дан бошлаб ўтказилади.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй. Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловининг ҳужжатларни онлайн қабул қилиш платформасига (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе) юклаган бироқ, 2-босқичга тавсия этилмаган, натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида Танлов комиссиясининг номига ёзилган апелляция шикоятлари Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилди. Танлов комиссиясининг 28 ноябрдаги қарори якуний хулосаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Айни пайтда хорижда таълим олаётган ва хорижда бўлиб турган тест ва суҳбат жараёнларини онлайн ўтказиш бўйича мурожаат қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотлари томонидан келиб тушган тавсияномаларга асосан 2-босқичга тавсия этилиши кутилаётган номзодларни Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори қабул қилингандан сўнг тест ва суҳбат ўтказиладиган куни, вақти Жамғарма расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Жамғарманинг 2023 йилги 2-стипендия танлови тест синовларидан ўтмаган номзодлар натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида Апелляция комиссияси номига ёзма ёки электрон тарзда апелляция шикоятини Жамғарманинг info@eyuf.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Танлов комиссияси

