2023 йилнинг 14-ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2018-2023 йиллар давомида хориждаги нуфузли университетларда таълим олиб қайтган битирувчилари ҳақидаги фотоалбом тўлиқ шаклда, Жамғарма сайти ва ижтимоий тармоқларига юкланди.
Шундан сўнг, айрим телеграм каналларида ишлаётганларнинг 85 фоизи олий таълим ва илмий муассасаларда, қолган 15 фоизи ижро органларида меҳнат қилмоқда. Эътиборлиси, 99 фоизи Тошкент шаҳрида меҳнат қилмоқда. Нега илғор таълим муассасаларини тугатганлар ўрта ва қуйи бўғинларда ишламаяпти? Нега вилоятларда ишламаяпти? Нега улар асосан илмий йўналишда ишламоқда? Сабаби бюрократ амалдорлар билан ишлай олмаслигими? Ёки бошқа сабаблар борми?” фикрлар билан якунланган қисқача ахборот жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Юқорида берилган саволларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан қуйидаги жавоблар ўринли деб биламиз.
Албатта “Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоатчилик назарига тушгани, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётгани Жамғарма жамоаси меҳнати самарали бўлаётганлиги далили сифатида қабул қилишимиз мумкин. Саволларга келадиган бўлсак:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 ентярдаги ПФ-5545-сон Фармони билан ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2018-2023 йилларда 1781 нафарга яқин стипендиатларнинг дунёнинг 45 га яқин давлатларида таҳсил олиши ташкил этилди.
Бугунги кунга келиб, уларнинг 1 277 нафари Ўзбекистонга қайтиб хорижда илғор билим ва кўникмаларини, иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларида самарали қўлламоқдалар.
Шу билан бирга, Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этишга тўсқинлик қилаётган қуйидаги бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди:
Жамғарма стипендиатларининг асосий буюртмачилари бўлган республикадаги вазирлик, идора ва ташкилотлар аксарият ҳолларда ўз малакали ходимларини
- Стипендиат хорижга ўқишга кетишдан олдин иш берувчи ташкилотни ўзи мустақил танлайди ва мазкур ташкилотдан кафолат хати олиб, 4 томонлама шартнома расмийлаштирилади. Шартнома шартларига мувофиқ мазкур ташкилотдан бакалавриатда ўқиш дастури бўйича 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда, магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича
3 (уч) йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш мажбуриятини олади.
2018-2022 йиллар давомида хориждаги нуфузли университетларга ўқишга юборилган стипендиатларни асосий қисми докторантура ва магистратура дастурида танлов ғолиблари бўлиб уларда Жамғарманинг амалдаги норматив ҳужжатида белгиланган талабларидан бири 2 йиллик меҳнат стажи бўлмаганлиги сабабли истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга танловда ғолиб бўлгандан кейин 4 томонлама шартномасида меҳнат стажига эга бўлмаганлиги учун қайтиб ОТМларда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади. Бунда ОТМлар номзодларга қушимча тавсиянома ва кафолат хати Жамғармага тақдим этишади.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари ҳисобидан хориждаги нуфузли университетлар ва илмий марказларда бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари орқали таълим олиб, бугунги кунда мамлакатимизга қайтиб, меҳнат фаолиятини олиб бораётган стипендиатлар 265 нафарни ташкил этади. Уларни таҳлил қиладиган бўлсак, таълим муассасаларида 112 нафар (42,3%), тиббиёт муассасаларида 54 нафар
(20,4%), давлат бошқаруви органларида 49 нафар (18.5%), давлат улушига эга ташкилотларда 28 нафар (10,6%), Марказий банк ва банк тизимида 16 нафар (6%) ва илмий-тадқиқот муассасаларида 6 нафар (2,3%) стипендиатларимиз меҳнат фаолиятини олиб бормоқдалар.
2. Стипендиатларимизнинг ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак 265 нафардан, 56 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида, 25 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Қашқадарё вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Хоразм вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида,12 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Сурхондарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ва 8 нафари Сирдарё вилоятида туғилганлигини кўришимиз мумкин.
Хорижга таълим олиб ўқишини муваффақиятли якунлаб қайтган стипендиатларимизга бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида эҳтиёж жуда кўплиги сабабли бугунги кунда Тошкент шаҳрида
167 нафар, Фарғона вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ва Сирдарё вилоятида 3 нафар стипендиатларимизни фаолият олиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Сўнги йилларда хорижга кетадиган стипендиатлар шартномаларини расмийлаштиришда ўзи туғилиб ўсган вилоятларидаги ташкилотлардан кафолат хатларини олиб келганликлари учун кейинги йилларда битириб келадиган стипендиатларимизни иш жойлари ҳудудларнинг кесимида таҳлилларда ўзгаришлар кутилмоқда.
Биз ҳам битириб келаётган стипендиатларимиз ҳудудларда ишлашидан тарафдоримиз, агарда марказий ташкилотларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган стипендиатларимиз ҳудудларда ишлаш истагини билдирса: Республика ҳудудларини етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олган ёш мутахассислар билан таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида мажбурий ишлаб бериш жойи сифатида республиканинг чекка ҳудудларида жойлашган давлат ташкилотлари ёки муассасалари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларни танлаган Стипендиатларнинг мажбурий ишлаб бериш муддатини бакалавриатда ўқиш дастури бўйича 2 (икки) йилга қадар, магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича 1 (бир) йилга қадар қисқариши мумкин имтиёзли ишлаб бериш имкони мавжуд бўлиб биз мазкур стипендиатларни қўллаб қувватлашга тайёрмиз.
Бундан ташқари барча стипендиатларимизни хориждаги нуфузли университетларда ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда дунёда кечаётган нотинч ижтимоий-сиёсий вазиятга қарамасдан, Ўзбекистон ёшлари ва фуқаролари учун хорижда таълим олиши учун давлат бюджетидан мунтазам ва барқарор маблағ ажратиб борилаётгани хорижлик ҳамкорлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Мазкур имкониятлар учун барча стипендиатларимиз халқимиз ҳамда Президентимиздан миннатдор бўлган ҳолда хорижда олган илғор билим ва кўникмаларини давлат ташкилотларида ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларида, ОТМларида самарали қўллашлари талаб этилади.

