2023 йилнинг 14 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов ҳамда АҚШнинг ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактаби вакили Жейсон Смит ўртасида Жамғармада учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Висконсин штатининг Мадисон шаҳрида жойлашган Висконсин ҳуқуқ мактаби 1868 йилда ташкил этилган. Висконсин иқтисодига катта ҳисса қўшувчи университет Қўшма Штатлардаги энг йирик иш берувчи бўлиб, 24,232 дан ортик профессор-ўқитувчилар ва ходимларни ўз ичига олади.
Университет 8 та факультетдан иборат. Университет QS рейтингида 102, US News-40 (Best Law School) ўринда туради. Университет 70 000 дан ортиқ талабалар, шу жумладан, 16 000 та халқаро талабалар таълим олади. Мазкур университет бир қанча ташкилотлар билан бир нечта инновацион халқаро тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиб келади.
Жамғарма орқали бугунги кунда АҚШнинг нуфузли университетларида 240 дан ортиқ стипендиатлар таълим олишмоқда.
Мазкур учрашувда Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарманинг фаолияти ҳамда навбатдаги танлов жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, университет вакили Жейсон Смит томонидан ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактаби ҳақида ва ундаги устувор соҳалар, жумладан, жиноят ҳуқуқи, атроф-муҳит ҳуқуқи, Соғлиқни сақлаш қонунчилиги, Интелектуал мулк ҳуқуқи, Ҳалқаро ҳуқуқ, Солиқ қонунчилиги, Синов адвокатлиги каби фанлар санаб ўтилди.
Шу билан бирга, ВИСКОНСИН МАДИСОН университетида ўқиш истагида бўлган республикамиздаги талабалар, ўқувчилар, вазирлик ва идора мутахассислари, тадқиқотчилар ва ёшлар учун келгусида онлайн вебинар ва семинарлар ўтказишга келишиб олдилар.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактабида қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўташ дастурини ташкил бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Жамғарма ва ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактаби вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралар сўнгида, ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактаби томонидан Жамғарманинг бакалавриат ва магистратура таълим дастурларида таълим оладиган стипендиатлар учун ўқиш харажатларидан 50 фоиз миқдорда чегирма ажратишга келишиб олинди.
Мазкур учрашув якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда АҚШнинг нуфузли ВИСКОНСИН МАДИСОН университети ҳуқуқ мактаби ўртасида ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама ўзаро англашув меморандуми муҳокама қилиниб, йил охирига қадар имзоланишига келишиб олинди.

