2023 йил 31 октябрь куни Жамғарманинг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни Республикамиздаги барча Олий таълим муассасалари талабалари ва илмий ҳодимлари ҳамда профессор ўқитувчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, семинарда 15 минг нафар олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.
Онлайн семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Аҳмедов томонидан Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.

Онлайн семинарда Республикамизнинг турли вилоят ва швҳарларидан бўлган Жамғарманинг хорижда таълим олаётган 45 нафар стипендиатлари ҳам иштирок этиб, Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар бердилар.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати бўлиш бахтига муяссар бўлган ҳам талабалар, Жамғарма томонидан қандай имтиёзлар берилгани, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлари, хорижий мамлакатларда оилавий ўқиш ва бу жараённинг қийинчиликлари ҳамда яхши тарафлари ҳақида гапириб беришди.
Гонг Конгнинг “The Gong Kong University of Science and Technology” да бакалавр босқичида ўқиётган ушбу университетнинг биринчи Ўзбек талабаси Ҳумоюн Насипқулов ҳам Жамғарма томонидан ўтказилаётган очиқ стипендия танловлари шаффоф ҳолда ўтказилишини таъкидлаб, стипендиатларнинг таълим олиш даврида мунтазам уларни қўллаб-қувватлаб келаётганларини эътироф этди.

