2023 йил 23 октябрь куни Жамғарманинг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ходимлар, ОТМлар талабалари ҳамда илмий изланувчилари, мактаб битирувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, семинарда 5000 нафар давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.
Онлайн семинарда Сурхондарё вилояти бўлган Жамғарманинг хорижда таълим олаётган 14 нафар стипендиатлари ҳам иштирок этиб, Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар бердилар.

Стипендиатларимиздан АҚШнинг “The University of Cincinnati” университетида магистратура босқичида таҳсил олаётган Элбек Рахимов, Буюк Британиянинг “University of Sheffield”да магистратура босқичидаги Шоира Аломонова ҳам Жамғарма томонидан ўтказилаётган очиқ стипендия танловлари шаффоф ҳолда ўтказилишини таъкидлаб, Стипендиатларнинг таълим олиш даврида мунтазам уларни қўллаб-қувватлаб келаётганларини эътироф этди. Семинарда яна Сурхондарёлик Ҳудойберди Абдувайитов (Doktarant, Avstriya, University of Salzburg), Сарвиноз Мардонқулова (Buyuk Britaniya, University of Sussex).
Ушбу семинарда Канаданинг “University of Alberta” олийгоҳи вакили халқаро қабул бўйича директори Ден Фредрик Сурхондарёлик ёшларга хорижда таълим олиш бўйича керакли тавсияларини берди.
Онлайн семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Аҳмедов томонидан Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Аҳмедов томонидан барча семинар иштирокчиларига тил билиш кўникмаларини яхшилаш борасида керакли тавсиялар берилди.

