2023 йилнинг 20 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавоҳир Aхмедов ҳамда Миннесота университетининг Халқаро талабалар ва ҳомийлик асосидаги таълим дастурлари бўйича директори Сара Круигер ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан Жамғармада учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Миннесота университети АҚШдаги нуфузли давлат грант тадқиқот университетидир. Миннесота университети 54,955 талаба таълим олади Америка Қўшма Штатлардаги тўққизинчи йирик университет ҳисобланади. Миннесота университетида 19 та коллежлари мавжуд. Мазкур университет халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингларда жумладан, QS-185 ўрин, THE-86 ўрин, The U. S. News and World Report- 55 ўрин ва ARWU-40 ўринлардан жой олган нуфузли университет саналади.
Бугунги кунда ушбу университетда 13 нафар “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари таҳсил олмоқда.
Мазкур учрашувда, Жавоҳир Aхмедов томонидан Сара Круигерга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали университетда таълим олаётган 13 нафар стипендаитларнинг ўқиш ва яшаш жараёнларида қўшимча шароитлар яратиб бериш юзасидан таклиф киритди.
Ўтказилган музокаралар чоғида Жамғарма орқали университетда таълим олишни режалаштираётган 13 нафар стипендиатларга ҳамда 2024 йилдан мазкур университетга таълим олиш учун борадиган ҳар бир стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан 12,000 АҚШ долларигача яний ўқиш харажатларининг 35% миқдорида чегирмалар ажратиш имкониятлари бўйича таклифлари муҳокама қилинди.
Ушбу таклифга жавобан Сара Круигер Миннесота университети Жамғарма стипендиатлари учун сўралган чегирмаларни ажратишга тайёрлигини билдирди.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини Миннесота университетида қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Сара Круигер томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Суҳбат жараёнида Сара Круигер бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларининг ижобий ривож топаётганлигини таъкидлаб, берилган таклифлар юзасидан Жамғарма билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар Миннесота университетида ўқиш истагида бўлган республикамиздаги талабалар, ўқувчилар, вазирлик ва идора мутахассислари, тадқиқотчилар ва ёшлар учун жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да ZOOM платформаси орқали онлайн вебинар ўтказишга келишиб олдилар.
Мазкур учрашув якуни бўйича томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум лойиҳасини жорий йилнинг ноябрь ойи охирига қадар имзолашга келишиб олинди. Шунингдек, мазкур меморандум орқали стипендиатлар ўқув тўловларидан чегирмалар ажратишга келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

