2023 йил 18 ноябрь куни Жамғарманинг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Бухоро вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ҳамда илмий изланувчилари, мактаб битирувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 5000 дан ортиқ Бухоро вилоятининг 11 та туман ва шаҳарларидан давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.
Семинарни ўтказишдан мақсад республика ҳудудларидан иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида ташкил этилди.
Онлайн семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов томонидан Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Шунингдек, онлайн семинарда Бухоро вилоятидан бўлган Жамғарманинг хорижда таълим олаётган 15 нафар стипендиатлари ҳам иштирок этиб, Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар бердилар. Стипендиатлар ўзлари босиб ўтган йўл ва номзодлар эътибор қаратиши лозим бўлган алоҳида жиҳатлар тўғрисида маълумотлар бериб, танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилиши таъкидланди.

Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, Бухоро вилояти ёшлари ва мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилар ҳамда мактаб битирувчилари, вилоят ёшлари ва давлат хизматчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 6000 мингдан ортиқ Жиззах вилоятининг давлат ташкилоти ва муассасалари ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар ва мутахассислар иштирок этдилар. Шунингдек, 12 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг нуфузли университетларида таълим олаётган, Жиззахлик
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирок этдилар.
Онлайн учрашувни, Жамғарманинг 2-очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилди.
Жиззах вилоятида Жамғарма танловларига бўлган қизиқиш ҳамда хорижий билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган интилиш юқори даражада эканлиги айтиб ўтилди.
Онлайн мулоқотда иштирок этган Жиззах вилоятидан бўлган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари томонидан Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Семинарда Австралиянинг “NAVITAS” таълим ташкилотининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий координатори Алла Заворонкова ҳамда Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича бош директори Омид Ҳонарилар ҳам иштирок этиб, номзодларга мазкур университетда таълим олиш имкониятлари юзасидан номзодларнинг қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоятлар ёшлари ва мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, бу каби онлайн семинар вилоятлар кесимида мунтазам ўтказиб борилмоқда. Онлайн семинарнинг жорий йил 19 ноябрдаги Қашқадарё вилояти ва Навоий вилоятидаги вазирлик, идора ва ташкилотларининг ходимлари, талабалар ва илмий изланувчилар ҳамда мактаб битирувчилари, вилоят ёшлари ва мутахассислар учун ўтказиш режалаштирилган.

