2023 йил 17 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Жамғарманинг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ҳамда илмий изланувчилари, мактаб битирувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 6000 дан ортиқ Қорақалпоғистон Республикасининг 14 та туман ва шаҳарларидан давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.
Семинарни ўтказишдан мақсад республика ҳудудларидан иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида ташкил этилди.
Онлайн семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов томонидан Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Шунингдек, онлайн семинарда Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган Жамғарманинг хорижда таълим олаётган стипендиатлари ҳам иштирок этиб, Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар бердилар. Стипендиатлар ўзлари босиб ўтган йўл ва номзодлар эътибор қаратиши лозим бўлган алоҳида жиҳатлар тўғрисида маълумотлар бериб, танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилиши таъкидланди.

Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари ва мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Начало формы Андижон вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилар ҳамда мактаб битирувчилари, вилоят ёшлари ва давлат хизматчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 5000 мингдан ортиқ Андижон вилоятининг давлат ташкилоти ва муассасалари ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар ва мутахассислар иштирок этдилар. Шунингдек, 20 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг нуфузли университетларида таълим олаётган, Андижонлик “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирок этдилар.
Онлайн учрашувни, Жамғарманинг 2-очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилди.
Андижон вилоятида Жамғарма танловларига бўлган қизиқиш ҳамда хорижий билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган интилиш юқори даражада эканлиги айтиб ўтилди.
Онлайн мулоқотда иштирок этган Андижон вилоятидан бўлган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари томонидан Жамғарма танловлари ва нуфузли хорижий университетлардаги ўқиш имкониятлари тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Семинарда АҚШнинг нуфузли Миссури университети Халқаро ҳомийлик талабалари дастури директори Джиллиан Коллинз ҳам иштирок этиб, номзодларга мазкур университетда таълим олиш имкониятлари юзасидан номзодларнинг қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоят ёшлари ва мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, бу каби онлайн семинар вилоятлар кесимида мунтазам ўтказиб борилмоқда. Онлайн семинарнинг жорий йил 18 ноябрдаги Бухоро вилояти ва Жиззах вилоятидаги вазирлик, идора ва ташкилотларининг ходимлари, талабалар ва илмий изланувчилар ҳамда мактаб битирувчилари, вилоят ёшлари ва мутахассислар учун ўтказиш режалаштирилган.

