2023 йил 4 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Бўлим бошлиқлари А.Хамдамов, А.Аъзамхонов ҳамда Сидней университетининг Халқаро ривожланиш ва ҳомийлик масалалари бўйича директори Анна Кирҳам ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Сидней университети (University of Sydney) Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университетидир. Университетга 1850-йилда асос солинган. У Австралиядаги энг қадимги 6 та университетлардан биридир. Бу дунёдаги биринчи университетлардан бири бўлиб, талабаларни фақат академик кўрсаткичларга кўра қабул қилади.
Университет халқаро рейтингда QS – 19 ўринни эгаллаган. Университет саккизта академик факультет ва мактабларини ўз ичига олади. Жумладан, Санъат ва ижтимоий фанлар факультети, Сидней университети бизнес мактаби, Муҳандислик факультети, Тиббиёт ва саломатлик факультети, Ижтимоий фанлар факультети, Сидней архитектура, дизайн ва режалаштириш мактаби, Сидней мусиқа консерваторияси ва Сидней ҳуқуқ мактаби. Университет битирувчилари орасида 8 та Австралия бош вазирлари, 5 та Нобел мукофоти совриндорлари, амалдаги президент Энтони Албанесе, Австралиянинг 2 та генерал-губернатори таълим олган.
Учрашув давомида Ж. Ахмедов томонидан ҳозирги кунда Австралиянинг бир қатор университетларида, жумладан, Мелбурн университети ва Гриффит университет- ларида таҳсил олаётган Жамғарма стипендиатлари ҳақида маълумот тақдим этилди. Бундан ташқари Жамғарма ҳамкорлик қилаётган хорижий университетлардан ўқиш харажатларидан чегирмалар олинганлиги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун Сидней университетидан ҳам Жамғарма томонидан юбориладиган стипендиатларни ўқиш харажатларидан чегирмалар бериш таклифини киритди.
Мулоқот давомида, Анна Кирҳам томонидан университетда таълим олиш имкониятлари, таълим йўналишлари ва машҳур битирувчилари тўғрисида маълумот берди.
Юқорида киритилган таклифни қўллаб қувватлаб, Анна Кирҳам томонидан университетдаги ҳуқуқ соҳаси бўйича бакалавриат ҳамда бизнес бошқаруви соҳаси бўйича магистратура таълим дастурларидан ташқари қолган барча йўналишларга 20 фоиз миқдорида чегирма ажратиш мумкинлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, докторантура таълим дастурининг муҳандислик иши йўналишида Жамғарма стипендиатлари учун 10 квота ажратилиши ва мазкур харажатларнинг барчаси университет томонидан молиялаштирилишини маълум қилди.
Шунингдек, Сидней университетида таълим олишни истайдиган талабалар ва ёшлар ҳамда мутахассислар учун онлайн вебинар ўтказишга келишиб олинди.
Учрашув якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Сидней университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама ўзаро англашув меморандуми яқин муддатларда имзоланишига келишиб олинди.

