2023 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Эл-юрт умиди” жамғармасининг АҚШнинг нуфузли университетларида таълим олаётган 15 нафар стипендиатлари ва Америкада яшаб келаётган ватандошларимиз билан унутилмас учрашув ўтказдилар.
Учрашувда стипендиатларимиз Абдуқаюмов Абдумалик Низомжонович АҚШнинг “Дьюк университети” магистранти ва Тўйчибоева Малика Дониёр қизи АҚШнинг “Аризона университети” талабаси томонидан билдирилган таклифлар давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб қувватланди.

Маълумот учун: Бугунги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан сўнгги беш йил давомида 1781 нафардан ортиқ стипендиатлари дунёнинг
45 га яқин давлатларида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Австралия, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби мамлакатларнинг нуфузли университетларида University of Oxford, University of Cambridge, University College London, Imperial College London, The University of Chicago, Columbia University, Cornell University ва бошқа университетлари, илмий марказлари ва нуфузли муассасаларида таълим олиши ташкил этилди.
Бу учрашувда кўзи ёниб турган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг таклифлари ҳурматли Президентимиз томонидан эшитилди, илиқ фикрлар ва тавсиялар билдирилди ва ҳар бир стипендиатнинг ғоя ва таклифлари келажакдаги режалари қўллаб-қувватланиши стипендиатларга аниқ мақсадлар ва масъулиятли вазифалар берилиши таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, юртбошимиз томонидан стипендиатларимизнинг ҳар бир алоҳида давлат эътиборида эканлиги ва уларни жонажон халқимиз кутиб турганлиги, уларни яхши ўқиши учун, яхши яшаши учун энг замонавий билимларни ўзлаштириши учун мунтазам равишда шароитлар яратиб берилишини таъкидладилар.
Президентимиз томонидан стипендиатларимизга сизлар қаерда бўлмангиз ягона Ўзбекистон фарзандлари эканингизни англаб, шу буюк туйғуни эъзозлаб, шунга муносиб бўлиб яшаш, таълим олиш ва меҳнат қилиш ҳар бир стипендиатни мақсадига айланиши лозимлиги юзасидан тавсиялар бердилар.

