Муддати: 2020 йил 15 октябрь
Қаерда: Сан-Aнтонио, AҚШ
Қачон: ҳар йили
Сан-Aнтониодаги Техас университети халқаро талабаларга грант тақдим этади. Грантнинг мақсади - халқаро талабаларнинг ўқишларига пул тўлашига ёрдам бериш.
Грант молиявий ёрдамга муҳтож талабалар учун мўлжалланган. Грант миқдори молиялаштиришга боғлиқ.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
* Сан-Aнтониодаги Техас университетида бакалавр, магистр ёки аспирантуранинг чет эллик талабалари грант олишлари мумкин;
* Молиявий ёрдамга муҳтож бўлган номзодлар;
* Грант яхши академик кўрсаткичга эга бўлган талабаларга берилиши мумкин;
* Магистратура ва аспирантура GPA 3.0, бакалавр учун - GPA 2.0;
* Талабалар F-1 ёки J-1 визаларига эга бўлишлари керак;
* Тегишли ижтимоий суғурта рақами талаб қилинади (агар керак бўлса);
* Талаба халқаро талаба мақомига эга бўлиши керак.
Қандай қилиб мурожаат қилсам бўлади? Номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:
1. Aриза (http://www.utsa.edu/financialaid/forms/index.html)
2. Молиявий ёрдамга еҳтиёжни тасдиқловчи ҳужжат;
3. Виза нусхаси;
4. I-94 бўйича жўнаш тўғрисидаги ёзувнинг нусхаси;
5. I-20 шакли нусхаси;
6. Ижтимоий суғурта рақамингиз нусхаси (картанинг иккала томони);
7. Aгар ариза берувчи ишлаётган бўлса, ўтган йилги W-2 шаклининг нусхаси.
Стипендия тўғрисида университет веб-сайтида батафсилроқ маълумот олинг. (http://www.utsa.edu/financialaid/types-of-aid/specialprog/intlgrant.html).
Жамғарма Матбуот хизмати

