Муддати: 2020 йил 3 декабрь
Грант: ўқиш ва яшаш харажатлари қопланади
Қачон: ҳар йили
Қаерда: Кембридж, Буюк Британия
Ушбу стипендия Буюк Британиядан ташқари барча мамлакатларнинг энг яхши талабаларига берилади, улар олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича киришади. Ҳар йили 95 га яқин талабалар учун стипендиялар берилади. Грант университетда ўқиш ва яшаш харажатларининг тўлиқ харажатларини ўз ичига олади.
Агар номзод аллақачон Кембриж университетида талаба бўлса, унда олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича мурожаат қилганда, улар Gates Cambridge Scholarship га ҳам мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Aгар талаба Gates Cambridge Scholarship ни олган бўлса ва бошқа олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича ўқишга киришмоқчи бўлса, улар Gates Cambridge Scholarship га ҳам мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Грант дастурига бакалавр, сиртқи таълимда таҳсил олаётканлар, ва бошқа университетларнинг талабалари стипендия дастурига ариза беролмайдилар.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
* Буюк Британиядан ташқари бирон бир мамлакат фуқароси бўлган талаба стипендия дастурига мурожаат қилиши мумкин.
Номзод олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича бирига мурожаат қилиши керак:
1. Аспирантура (дастур 3 йилга мўлжалланган);
2. Магистратура ёки MLitt (дастур 2 йилга мўлжалланган);
3. Бир йиллик ўқиш учун дастур (MPhil, LLM, MASt, Diploma, MBA).
* Катта етакчилик салоҳиятига эга ва бошқа одамларнинг ҳаётини яхшилаш истаги.
Қандай мурожаат қилинади:
Грант дастурига ариза олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича бирига буюртма билан бир вақтда топширилади. Ҳужжатлар рўйхати:
1. GRADSAF ариза шакли;
2. Маълумоти тўғрисида маълумот (диплом нусхаси);
3. 2 та тавсиянома;
4. Мотивацион хат (Гейц Кембриж стипендияси дастури учун)
Университет она тили инглиз эмас бўлган номзодларнинг инглиз тилини билиш тестини натижаларини сўрашга ҳақлидир.
Баъзи номзодлар тадқиқот ишлари бўйича тавсифларни, ёзма ишларни ва GRE/GMAT тест натижаларини тақдим этишлари керак.
Батафсил стипендия веб-сайтида: (https://www.gatescambridge.org/)
Жамғарма Матубуот хизмати

