Муддати: 2020 йил 15-ноябрь
Грант: € 100.00 - ойига € 659.00
Қаерда: Хоф, Германия
1994 йилда Hof University of Applied Sciences университети ташкил этилган, Германиянинг Бавария шаҳридаги бизнес, медиа ва технологиялар бўйича профессионал университет ҳисобланади. Университет халқаро талабаларга стипендияларни таклиф этади. Грантнинг мақсади чет эллик талабаларни университетда ўқиш пайтида яшаш харажатлари ва ўқув материаллари учун тўлашда молиявий қўллаб-қувватлашдир.
Грант миқдори маълум бир семестр учун ажратилган маблағга боғлиқ. Грант миқдори ойига 100.00 дан 659.00 еврогача бўлиши мумкин.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Hof University of Applied Sciences университетининг кундузги дастурларидан бирида ўқиётган чет эллик талабалар учун стипендиялар олиниши мумкин (икки томонлама дастур талабалари ҳам мурожаат қилишлари мумкин, алмашиш дастури бўйича талабалар қатнаша олмайди);
* Талабалар аъло даражадаги ўқув кўрсаткичларига эга бўлиши керак;
* Стипендияларни молиявий эҳтиёжларга эга бўлган хорижий талабалар олишлари мумкин;
* Илгари стипендия ёки грант олган талабалар ушбу стипендия олиш учун ариза топширишлари мумкин эмас.
Грант олиш учун:
1. Aризани тўлдиринг
(https://hof.moveon4.com/form/5ca6086b00b1380c5c8b4579/eng);
2. Декларацияни тўлдиринг (https://www.hof-university.de/fileadmin/user_upload/studienfoerderung/Internationale/Antragsformular_Auslaender_englisch.pdf);
3. Hof University of Applied Sciences университетига ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим;
4. Қоғоз варағи (немис ёки инглиз тилларига таржимаси билан юборилиши керак);
5. Қисқа резюмени CV юбориш керак;
6. Паспортингиз нусхаси.
Батафсил университет веб-сайтида. (https://www.hof-university.de/fileadmin/user_upload/studienfoerderung/Internationale/information_sheet.pdf)
Жамғарма Матубот хизмати

