The Walt Disney Company дунёдаги энг йирик кўнгилочар компаниялардан биридир.
Walt Disneyнинг штаб-квартираси ва асосий ишлаб чиқариш объектлари AҚШнинг Калифорния штатидаги Бербанкдаги Walt Disney студиясида (Walt Disney Studios) жойлашган.
Компания турли мамлакатлардаги университетлар талабалари ва битирувчиларига турли йўналишларда стажировка ўташни таклиф этади.
Стажировка турли мамлакатларда, жумладан: Буюк Британия, AҚШ, Хитойда бўлиб ўтади.
Стажировка тўланиши ёки тўланмаслиги мумкин.
Стажировка давомийлиги: 6 - 12 ой (дастурга боғлиқ).
Сиз компаниянинг веб-сайтида тегишли стажировкани кўришингиз ва танлашингиз мумкин. (https://jobs.disneycareers.com/search-jobs?k=internship)
Жамғарма Матбуот хизмати

