Муддати: белгиланмаган
Қачон: ҳар йили
Қаерда: Норидж, Буюк Британия
INTO University ва University of East Anglia билан ҳамкорликда International Foundation Pathways жамғарма дастурларида таҳсил олаётган талабаларга стипендиялар тақдим этади.
International Foundation Pathways дастурлари:
1. Бизнес, иқтисодиёт, жамият, маданият;
2. Гуманитар ва ҳуқуқий;
3. Математика ва актуал фанлар;
4. Фармакология, тиббиёт ва ҳаёт ҳақидаги фанлар;
5. Физика ва муҳандислик.
Ўқиш муддати уч чорак ёки 9 ой.
Грант дастур учун тўлиқ тўловларни тўлайди. Грантлар сони - 10 та.
Талаблар:
- International Foundation Pathways дастурларидан бирида ўқиётган талабалар стипендия олиш учун ҳужжат топширишлари мумкин;
- Стипендиялар танлов асосида берилади;
- Сиз яхши академик кўрсаткичларга эга ва инглиз тилини билишингиз керак (IELTS 5.5);
- Талабалар камида 16 ёшга тўлишлари керак;
- Ўрта-махсус таълими бўлиши керак.
Қандай қилиб стипендия олишим мумкун?
Талабалар анкетани тўлдиришлари керак бўлади:
(https://www.intostudy.com/Downloads/Application-forms/UK/INTO-scholarship-application-form.pdf) и оправить на into@uea.ac.uk электрон манзилига мотивацион хат (200 сўз) юбориш керак.
Қабул комиссияси сизнинг аризангизни, инглиз тилини билиш даражасини ва илмий ютуқларингизни кўриб чиқади. Aгар сизнинг аризангиз маъқулланган бўлса, сизга электрон почта орқали билдиришнома юборилади.
Батафсил университет веб-сайтида: (http://www.intostudy.com/en-gb/universities/university-of-east-anglia/scholarships)
Жамғарма Матбуот хизмати

