Муддати - белгиланмаган
Қаерда: Кайзерслаутерн, Германия
Университет йил давомида стажёрларни қабул қилади. Стажировка мазкур санасидан 4 ой олдин мурожаат қилиш тавсия этилади.
Стажировка илмий тадқиқот шаклида бўлади. Aмалиётчилар турли муаммоларни ҳал қилишади, Max Planck Institute for Software Systems аспирантлари ва ўқитувчилари билан тадқиқотлар ўтказишади.
Aризалар бакалавриат, магистартура ва аспирантура дастурларида таҳсил олаётган, ҳамда аспирантурани давом эттиришдан манфаатдор бўлган саноат мутахассисларидан қабул қилинади. Стажёрлар танлов асосида танланади. Стажерлар дастурий таъминот тизимлари ёрдамида тадқиқотлар ўтказадилар.
Aмалиёт 12 ёки 14 ҳафта давом этиши мумкин.
Max Planck Institute for Software Systems стажёрларга трансорт ҳаражатларини, турар жой ва ойлик стипендиясини қоплайди.
Талаблар:
• Дунёдаги аккредитацияланган университетлардан бирида бакалавр, магистр, аспирантура дастурларида ўқиш;
• Aризалар шунингдек яқинда университет битирувчиларидан қабул қилинади;
• Aризачилар дастурий таъминот тизимларини тадқиқ қилиш ёки Max Planck Institute for Software Systems бўйича тадқиқотлар олиб боришга қизиқиш билдиришлари керак;
• Дастурий таъминот тизимлари тўғрисида мукаммал маълумотга эга бўлиш;
• Бакалавр талабалари камида 3 йиллик ўқишни тугатиши шарт;
• Талабалар дастурий таъминот тизимларини ўрганишлари ёки ушбу соҳада тадқиқот олиб бориш тажрибасига эга бўлишлари керак;
• Aъло даражадаги академик кўрсаткичларга эга бўлиш лозим.
Дастур ҳақида батафсил маълумот расмий веб-сайтда. (https://www.mpi-sws.org/research-careers/#internships).
Жамғарма Матбуот хизмати

