Муддати - белгиланмаган
Стипендия олиш учун ариза наъмунасини расмий веб-сайтда юклаб олиниши мумкин ва таълим бошланишидан 6 ой олдин топширилиши керак.
Ҳар йили Осиё Тараққиёт Банки (ADB) Япония ҳукумати билан биргаликда Тинч океанидаги университетларда таҳсил олишни (магистратура ва аспирантура дастурларига) 150 та стипендияларини тақдим этади. Ушбу стипендия ривожланиш билан боғлиқ мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун тўланади: Иқтисодиёт, Менежмент, Фан ва Технология ва бошқалар.
Стипендия қуйидагиларни таъминлайди:
1. ўқув тўловини тўлиқ тўлаш;
2. ойлик стипендия;
3. турар жой;
4. дарсликлар ва ўқув материаллари;
5. транспорт харажатлари;
6. тиббий суғурта;
7. Илмий-тадқиқот лойиҳасини тўлаш учун қўшимча грант олиш мумкин;
8. Махсус ҳолатларда, стипендия тайёргарлик курсларига (тилларни ўрганиш, компьютер дастурлари) тўлаши мумкин.
Стипендия 1 йилга тўланади, талаба муваффақиятли ўқиган тақдирда, стипендия кейинги йилга узайтирилади. Магистратурада ўқиш учун стипендия 2 йил ичида тўланиши мумкин, стипендия 3 йил аспирантурада ўқиш учун тўланиши мумкин.
Талаблар:
- ОТБ ҳамкор давлатларидан бирининг фуқароси бўлиши (Aрманистон, Озарбайжон, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон);
- 35 ёшдан катта бўлмаслик (баъзи дастурлар (бошқарув ва менежмент) учун 45 ёшгача );
- ОТБ стипендия дастурининг ҳамкор университетларидан бирида магистратура ёки аспирантурада ўқиш;
- Бакалавр ёки унга тенглаштирилган маълумотга эга бўлиши керак;
- Aъло даражадаги академик кўрсаткичларга эга бўлиши керак;
- Ўқишни тугатгандан сўнг, талабалар ўз ватанларига қайтиб, ўз мамлакатининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак;
- агар талаба магистратурада ўқиётган бўлса, у магистратурада ўқиш учун стипендия олиш учун мурожаат эта олмайди;
- агар талаба аспирантурада ўқиётган бўлса, у аспирантурада ўқиш учун стипендия олиш учун мурожаат эта олмайди.
Университетга қабул қилинганидан сўнг, номзод ADB ва JSP стипендиясига қатнашаётганлигини кўрсатиши керак. Стипендия олиш учун ариза топширишда охирги солиқ декларациясини топшириш керак, унда номзоднинг ўтган йилдаги даромади кўрсатилиши лозим. Шунингдек, оилавий даромад (ота-она даромади) тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади.
Батафсил: расмий веб-сайтда. (https://www.adb.org/site/careers/japan-scholarship-program/main)
Жамғарма Матбуот хизмати

