Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6168-сон Фармонига асосан хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн вебинарлар ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, 2022 йил 27 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси Буюк Британиянинг нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Ноттингем Трент университети (Nottingham Trent University, NTU) билан ҳамкорликда вебинар бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Nottingham Trent University (1843 йилда ташкил этилган) - Британиянинг 6 энг катта университети (35,7 минг талаба таҳсил олади). Университетнинг 8 та академик мактаблари мавжуд хорижий тилни ўқитиш
ва журналистика, дизайн, архитектура йўналишларида дунё рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган.
Ушбу вебинарда 70 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишди.
Мазкур тадбирда, Тиллар ва маданиятлараро мулоқот кафедраси раҳбари профессор Франк Аустермюль, раҳбар ўринбосари Клэр Ньюстед ва университетнинг академик инглиз тили катта ўқитувчиси Мартин Севиур университетда ўқиш учун халқаро номзодларга қўйилган талаблар, университет томонидан тақдим этилаётган дастурлар, хорижий талабаларга ажратиладиган грантлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Вебинар давомида мазкур университет билан Жамғарма ходимлари вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмасига асосан журналистика, туризм ва маъданий мерос соҳаси мутахассисларини ҳамда инглиз тили мутахассислари ҳамда педагогларини қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўташга юбориш таклифлари муҳокама қилинди.
Жамғарма ходимлари томонидан мазкур вебинар якунида, республикамиздаги олий таълим муассасалари билан Ноттингем Трент университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш юзасидан ўзаро келишиб олинди.
Университет бўйича фойдали линклар:
- Грантлар ва тўловлар: https://www.ntu.ac.uk/international/scholarships-and-fees/tuition-fees
- Тилга қўйилган талаблар: https://www.ntu.ac.uk/international/study-and-courses/your-application/entry-requirements/english-language-requirements
- Танлаган мутахассислик бўйича талаблар: https://www.ntu.ac.uk/international/study-and-courses
- Факультетлар рўйхати: https://www.ntu.ac.uk/study-and-courses/academic-schools
Тақдимотни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин

