Қаерда: Бостон, AҚШ.
Муддати: 2020 йил 1-декабрь.
Грант: ўқиш харажатлари қопланади.
Қачон: ҳар йили берилади.
Бостон университети энг яхши бакалавр талабаларига стипендия таклиф қилади. Грантлар АҚШда илмий даража олишни истаган талабалар учун катта илмий ютуқлар ва етакчилик қобилияти учун берилади.
Университет 20 та стипендияни таклиф этади.
Грант бутун ўқиш даври (4 йил давомида қопланади) ва университетнинг барча бошқа тўловлари учун тўлайди.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- энг яхши талабалар учун стипендиялар мавжуд;
- номзодлар етакчилик кўникмаларига, тажрибага ёки мактабдан ташқари ютуқларга эга бўлиши керак;
- талабалар Boston университетида кундузги талаба сифатида ўқишлари керак;
- номзодлар синфнинг энг яхши талабаларининг 5-10% орасида бўлиши ва GPA 4.0 га эга бўлиши керак (аъло даражадаги талаба бўлиши керак);
- инглиз тилини мукаммал билиш талаб этилади http://www.bu.edu/admissions/apply/international/
Қандай қилиб мурожаат қилсам бўлади?
1. Бостон университетида бакалавр дастурларидан бирига ҳужжат топшириш;
2. Сиз стипендия олиш учун http://www.bu.edu/admissions/apply/tuition-aid-scholarships/scholarships/trustee/apply/
Мурожаат қилишингиз ва мавзуларнинг бирида (600 сўздан кўп бўлмаган ҳолда) иншо ёзишингиз керак.
Батафсил университет веб-сайтида: http://www.bu.edu/admissions/apply/tuition-aid-scholarships/scholarships/trustee/
Жамғарма Матбуот хизмати

