Thailand International Cooperation Agency (TICA) 2020-2021 йилларга туризм, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари бўйича танлов эълон қилди.
“Барқарор туризмни ривожлантириш ва маркетинг стратегияларини тузишда табий ресурсларни комплекс бошқаришнинг роли”.
Ўқиш вақти: 2021 й. 2-22 июль. Муддати – белгиланманган.
“Табий офатлар хавфини камайтириш”.
Ўқиш вақти: 2020 й. 20 ноябрь. Муддати – 2020 й. 2 октябрь.
“Гурунч тегирмонида ишлаб чиқариш технологиясини ривожлантириш ва экологик тоза усулда самарадорликни ошириш”.
Ўқиш вақти 2020 й. декабрь. Муддати: 2020 й. 4 сентябрь.
Ушбу дастурларда Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идора ходимлари иштирок этишлари мумкин. Номзод инглиз тилини мукаммал билиши лозим.
Барча харажатлар мезбон томонидан қопланади.
Йўналишлар бўйича аниқ талабларни www.tica.thaigov.net орқали олишингиз мумкин.
Талабларга жавоб берган номзодларнинг тўлдирилган сўровномаларини 2020 йил 5 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориш сўралади.
Жамғарма Матбуот хизмати

