Ўқиш жойи: Сингапур, Дубай, Сидней.
Талабалар кузги семестрда ҳам, баҳорда ҳам ўқишга мурожаат қилишлари мумкин. Талабнома қанчалик илгари топширилган бўлса, шунча кўп талабалар стипендия олиш имкониятига эга бўладилар.
✔️ Халқаро MBA дастурида таҳсил олаётган университетлар орасида S P Jain School of Global Management университети Форбес рейтингида 10 ўринни эгаллаган. Университет талабалари 3 шаҳарда ўқишида: Сингапур, Дубай ва Сидней.
✔️ Университет бакалавриат ёки магистратура дастурларидан бирида иқтисодиёт, молия, маркетинг, алоқа, бизнесни бошқариш ва менежментни ўрганиш учун 40 ча стипендияни таклиф этади.
✔️ Стипендияда қуйдаги давлатлар талабалари қатнашиши мумкун: Европа, Марказий Осиё, Россия, Шимолий ва Жанубий Aмерика, Aфрика талабалари учун.
Университет бакалавр ва магистратура дастурларида ўқиш нархининг 100 фоизини қоплайдиган стипендияни таклиф этади. Грант фақат ўқиш учун тўланади, талабалар турар жой, йўл харажатлари, овқатланиш, виза, суғурта учун тўлашлари керак бўлади.
Талаблар:
1. мактабнинг энг яхши битирувчилари қаторида бўлиш (энг яхши 20%);
2. инглиз тилини мукаммал билиш;
3. мустақил бўлиш - талабалар 3 та мамлакатда таҳсил олишади;
4. бакалавриат дастурига киришда тўлиқ ўрта маълумотга эга бўлиш керак;
5. магистратурага ўқишга кириш учун бакалавр даражаси бўлиши керак;
6. GPA даражаси юқори бўлиши керак;
7. SAT камида 1400;
8. SPJET 90 % кам бўлмаслиги керак.
Грант олиш учун алоҳида ариза мавжуд эмас. Университетга қабул қилиш учун ариза тўлдираётганда, талабалар Турли Миллатлар (Diversity Scholarship) учун стипендия олиш учун ҳужжат топшираётганликларини кўрсатиши керак. Шунингдек, иншода нима учун молиявий ёрдамга муҳтожлигингизни кўрсатинг.
Батафсил расмий веб-сайтида: (http://www.spjain.org/programs/undergraduate/scholarships?hsCtaTracking=3b332b30-e7f6-4da2-995f-e4e7c5eee50f%7C03370df3-272c-40df-8f4e-3f46395c84d9&__hstc=190427892.61cb8d0767fccbb2b51bf4c09e73e81f.1485774430209.1485774430209 stipendiyalar haqida batafsil. 1485774430209.1 & __hssc = 190427892.24.1485774430210)
Жамғарма Матбуот хизмати

