Муддати: 2022 йил 20 – май
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари “Пандемияларга муносабат ва келажакда уларга тайёр бўлиш” (Responding to pandemics and future preparedness) мавзусида Сингапур ҳукумати ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида қисқа муддатли онлайн (Zoom тизими орқали) ўқув курсини таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 20 майга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши талаб қилинади: https://go.gov.sg/rpfp22 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг
1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак.
Номзодлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги www.scp.gov.sg веб сайтга мурожаат қилишлари мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

