Муддати: 2022 йил 6 май
Латвия давлатининг Рига олий ҳуқуқ мактаби ҳамкорлик дастури доирасида “Европа ҳуқуқи ва иқтисодиёти” (Intensive Programme in European Law and Economics) бўйича интенсив ўқув дастурини таклиф этади.
Дастур 2022 йил 6 майда бошланиб, 6 ҳафта давом этади. Батафсил маълумотни қуйидаги веб-саҳифа орқали олишингиз мумкин: Intensive Programme in European Law and Economics – Riga graduate School of Law: www.rgsl.edu.lv
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 20 мартга қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади: https://apply.rgsl.edu.lv/courses/course/62-certificate-intensive-programme-european-law-and-economics-spring-2022?search=126354
Хорижий томон авиачипталар, турар жой, ўқиш, давлат божларини ундирмаган ҳолда, Шенген визасини расмийлаштириш харажатларини қоплайди.
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 28 мартга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

