Муддати: зудлик билан
Манзил: Прага, Чехия
Молиялаштириш: тўлиқ молиялаштирилади
Қисқа маълумот:
Агар сиз юракларни тезроқ урадиган қилсангиз, ўзингизники тўғри жойда бўлиши керак.
Вазифалар:
- бизнесни ривожлантириш гуруҳини операцион бизнесда ҳамда бозор ва лойиҳанинг аниқ муаммоларини ечимини топишда қўллаб-қувватлаш;
- Ўрта ва Шарқий Европа бозорлари учун кундалик муаммоларни ҳал қилишда ўқув гуруҳини (техник тайёргарлик, техник бўлмаган тайёргарлик ва маъмуриятчилик) қўллаб-қувватлаш;
- ташқи ва ички ҳамкорлар билан яқин алоқаларда таълим лойиҳаларини мустақил равишда амалга ошириш;
- маҳаллий ва халқаро ўқув тадбирларини ташкил этиш ва тайёрлашда ёрдам бериш;
- ўқитиш ва ишлашни бошқариш тизимини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш;
- статистик маълумотлар, тақдимотлар ва ҳисоботларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
- онлайн коммуникацион портални ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва техник хизмат кўрсатишда ёрдам бериш;
- фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича ҳисобот, тақдимот ва кенгаш йиғилишларини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш.
Талаблар:
- “бизнес бошқаруви", "бизнес-муҳандислик" ёки шуларга яқин мутахассислик бўйича ўқитиш;
- олдиндан иш стажи, айниқса автомобилсозлик соҳасида ишлаш мақсадга мувофиқдир;
- лойиҳани бошқариш ва /ёки маслаҳат тажрибаси эга бўлиш фойдалидир;
- чет элда олдинги иш тажрибаси бўлса фойдалидир;
- aвтомобилсозлик саноатига катта қизиқиш;
- MS Office (Excel, Power Point and Outlook) дан фойдаланиш бўйича юқори малака;
- инглиз тилини мукаммал билиш; немис тилини билиш афзалликга эга;
- тафсилотлар ва ишлашга аниқ ёндашиш;
- кучли таҳлилий ва коммуникатив қобилиятлар ва маданиятлараро билимга эга бўлиш;
- ташкилий масалаларда юқори маҳоратга эга бўлиш;
- жамоавий ишларга эътибор қаратиш ва мустақил фаол ишлаш;
- бир вақтнинг ўзида юқори динамик ва маданиятлараро муҳитда турли хил лойиҳалар устида ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси.
Батафсил маълумот: https://www.heysuccess.com/opportunity/Porsche-Internship-–-business-development-(training)-47440
Жамғарма Матбуот хизмати

