Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Сўнгги йилларда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани — Ўзбекистоннинг имижини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, “Эл-юрт умиди” жамғармаси жорий йилнинг 22 январь куни Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиати, Ёнсей университети докторанти Улуғбек Турсунов ҳамкорлигида “Потенциал натижа моделлари ва замонавий иқтисодий-ижтимоий тадқиқотларда уларнинг тутган ўрни” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Ушбу вебинарда 50 дан ортиқ соҳа мутахассислари, талабалар иштирок этишди.

Мазкур вебинарни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Курёзов Жамол ва Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов олиб боришди.
YouTube саҳифамизда мазкур вебинарни кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Hmwssi9s3uA
Тақдимотни юклаб олиш учун: Potensial_natija_modellari_va_zamonaviy_iqtisodiy_ijtimoiy_tadqiqotlarda
Жамғарма Ахборот хизмати

