Муддати: 2020 йил 1 декабр (ҳар йили)
Қаерда: Норвегия
Курс 2021 йил августда бошланади.
Қисқа маълумот:
Норвегия фан ва технологиялар университети (NTNU) тўлиқ инглиз тилида ўқитиладиган 2 йиллик халқаро магистратура дастурларида қатнашишни истаган барча халқаро талабалар учун тўлов олмайди.
Стипендиялар сони: чегаралнмаган
Мақсадли гуруҳ: Барча мамлакатлардан келган халқаро талабалар
Грант миқдори:
Норвегия фан ва технологиялар университетида (NTNU) халқаро магистрлик дастурлари бепул. Aммо талабалар яшаш харажатларини ўзлари тўлашлари керак. Бундан ташқари, Европа иқтисодий минтақаси (ЕЕA), Европа эркин савдо уюшмаси (EFTA), Европа Иттифоқи (EU) - мамлакатлари фуқаролиги бўлмаган барча халқаро талабалар, талабалик визасини олиш учун Норвегияда яшаш учун етарли маблағга эга бўлишлари керак.
Виза олиш учун талаблар:
магистратура дастурида таълим олиш учун номзодлар инглиз тилида бепул тегишли соҳада бакалавр даражасига эга бўлишлари ва ўртача C балли дан паст бўлмаган расмий маълумотга эга бўлишлари керак. Бакалавр даражаси семестри бошида NTNU да август ойида тугатилиши керак.
Сиз академик даражада инглиз тилини яхши билишингиз керак ва сизга TOEFL/IELTS тест натижаларини тақдим этишингиз лозим. Битта истисно - бу Кембридж тестдан ўткан бўлса, муддати чекланмайди.
Батафсил: https://www.ntnu.edu/studies/imp/admissions.
Жамғарма Матбуот хизмати

