Муддати: 2021 йил 21 ноябрь
Дастур Кавказ, Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг ёш лидерлари учун мўлжалланган. Дастур иштирокчиси АҚШда ўқишини тўлдирадиган ҳақиқий тажрибага эга бўлади. Edmund S. Muskie стажировка дастури АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ёзги стажировка дастуридир.
Ташкилотчилар қуйидаги харажатларни қоплайди:
• иштирокчи кампусидан стажировка ўтадиган жойга, Вашингтон шаҳрига;
• турар жой, овқатланиш ва дастурнинг барча тадбирлари;
• дастур ўтказиладиган шаҳарларга транспорт харажатлари учун тўлов;
• ушбу шаҳарларда турар жой ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун грант;
• де-брифинг стажировкаси учун йўл ҳақини тўлаш;
• турар жой, овқатланиш ва де-брифинг дастурининг барча тадбирлари;
• кампусга қайтиш харажатлари.
Номзодларга қўйиладиган талаблар
Талабалар қуйидагиларга эга талабалар бўлиши мумкин:
• Фулбрайт дастури бўйича АҚШдаги коллеж ёки университетда таҳсил олаётган бўлиши керак;
• Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари бўлиши керак;
• ушбу фанлардан бирида ўқиш: бизнес бошқаруви, иқтисодиёт, педагогика, экология, халқаро муносабатлар, журналистика, ҳуқуқшунослик, ахборот фанлари, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, давлат сиёсати.
Маълумотлар:
1250 H Street,
NW, Suite 300,
Washington, DC 20005
тел: 202.545.6817
Электрон манзил: muskie@culturalvistas.org
Батафсил: https://culturalvistas.org/muskie-2/
Жамғарма Ахборот хизмати

