Муддати: 2021 йил 6 сентябр
Малайзия ҳукумати техник ҳамкорлик дастури доирасида жорий йилнинг 27 cентябр-1 октябрь кунлари “Нефт ва газ саноати соҳасида соғлиқни сақлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг энг яхши амалиётлари” (Best practices for hse and maintenance excellence in oil & gas industry)мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарининг асл нусхалари (1 экземплярда) ҳамда “Е-хат” орқали уларнинг сканер қилинган нусхаларини жорий йилнинг 6 сентябрига қадар Ташқи ишлар вазирлигига юборишингиз талаб қилинади .
Батафсил маълумотни https://mtcpcoms.kln.gov.my/mtcpcoms/online/list_course манзили орқали олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

