Муддати: 2021 йил 10 сентябрь
Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида Сингапур Республикаси жорий йилнинг 4 – 8 октябрь кунлари “Саноат 4.0 технологияларини жорий қилиш: кичик ва ўрта корхоналар учун қийинчиликлар, имкониятлар ва стратегиялар.” (Adopting Industry 4.0 Technologies: Challenges, Opportunities and Strategies for Small & Medium Enterprises) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 10 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим: https://go.gov.sg/ sme2021 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарини 3 сентябрга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юбориши керак.
Қўшимча маълумотни www.scp.gov.sg веб сайти орқали олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

