Муддати: 12 август
Вақти: 16.30 да
Платформа: Zoom
Тили: Инглиз тили
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида мамлакатимизда Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
2021 йил 12 августда Тошкент вақти билан 16:30 да Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда "IELTSнинг компьютер версияси билан танишиш" мавзусида вебинар ўтказилади.
Ҳамкорлар билан ишлаш бўйича координатор Амирсаид Содиқов "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида иштирок этиш ниятидаги номзодлар учун IELTSнинг компьютер версияси ҳақида тушунтириб беради. Хусусан, иштирокчилар қоғозда бериладиган IELTSнинг компьютер версиясининг тузилиши, афзалликлари ва ўзига хос хусусиятлари билан танишишлари мумкин бўлади.
Ушбу вебинарда факультет деканлари ва бошқа олий ўқув юртлари вакиллари, шунингдек, IELTS олишни истаган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар ва ёшлар ва албатта барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Ушбу вебинар иштирокчиларини Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори вазифасини бажарувчи Ж.Х. Гулямова қутлов сўзи билан бошлайди.
Zoom: https://us02web.zoom.us/j/83171940101?pwd=aS9ZTWR0cFY1VTVvWEdaR2RYRDRaZz09
“Эл-юрт умиди” жамғармаси номзодлари учун:
*Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 (IELTS 6) даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно.
Жамғарма Ахборот хизмати

