Сизни бир қатор вебинар ва семинарларга таклиф қилишдан ниҳоятда мамнунмиз, мазкур тадбирларда Австралиядаги таълим тўғрисида фойдали маълумотлар билан ўртоқлашамиз. 2021-йил 5-август куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да University of Western Australia (UWA) Австралия савдо-инвестиция комиссияси (Аустрейд) билан ҳамкорликда "University of Western Australia университетида биотехнология бўйича магистрлик дастурида ўқиш имкониятлари" мавзусида вебинар ташкил этилди.
Маърузачи Саша Дженкинс (Dr Sasha Jenkins) Австралиянинг Перт шаҳрида жойлашган дунёнинг 100 та энг яхши университетларидан бири бўлган University of Western Australia университети биотехнология бўйича магистрлик дастурида ўқиш имкониятлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Номзодларни "Эл-юрт Умиди" жамғармаси ижрочи директор биринчи ўринбосари О. Саттаров ва Халқаро дастурлар маркази - Болашак вакили Жанар Орсаринова қутлов сўзлари билан чиқишди.
Вебинарда қатнашиш учун 100 га яқин иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, студентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишди.
Қизиқувчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассис ва иштирокчилар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Вебинар сўнггида барча иштирокчилар ташкилотчиларга ва экспертларга жуда мазмунли ва катта фойдали тадбир учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

