“Vishwakarma Group University” ўқув муассасалари гуруҳи Пуна шаҳрида жойлашган 10 дан ортиқ университет ва институтларни ўзида бирлаштирган. Ҳозирда мазкур университетларда 15 мингдан ортиқ талабалар, хусусан 35 та хорижий давлатлар вакиллари таҳсил олмоқда. «Вишвакарма» ахборот коммуникациялари институти сайти: www.viit.ac.in
“Study in India” «кампанияси доирасида мазкур олий таълим муассасаси хорижлик талабалар учун 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ўқув грантлари ажратиши режалаштирилган. Ушбу дастур доирасида Ўзбекистонлик ёшлар учун муҳандислик йўналишида 2 та ўрин (1 та бакалавриат ва 1 магистратура) ажратилади.
Ажратилган дастур доирасида стипендиатларнинг ўқиш пулини қоплаш кўзда тутилган бўлиб бошқа харажатларни ўз зиммасига олмайди.
Номзодларга қўйилган талаблар қўйдагилардан иборат:
10 + 2 даражасида ёки унга тенглаштирилган физика, кимё ва математикадан камида 70%
Номзодлардан хориж томонидан талаб қилинадиган документлар қўйдагилардан иборат:
- DTE, Mумбай томонидан ишлаб чиқарилган хизмат рақамлари (dte порталида хам худди шундай мурожаат қилиш керак) Паспорт олчамидаги фотосурат;
- Бахолар тўғрисидаги декларация ёки SSC га тенг келадиган сертификат;
- Бахолар тўғрисидаги декларация ёки HSC га тенг келадиган сертификат;
- Бакалавр ёки и магистратура битирганлик ҳақидаги варақаси ёки сертификати (1, 2 ва 3-курс);
- Хиндистон университетлари ассоцияцияси, Нью-Дели (AIU) томонидан қабул қилганлик ҳақидаги гувохнома;
- Паспорт нусҳаси (биринчи саҳифаси ва охирги саҳифа)
- Талаба визалари / Oлдинги барча визалар (агар талаба Хиндистонда бўлса);
- Янгиланган яшаш учун руҳсатнома (RP) (aгар мавжуд бўлса);
- Kурс ўзгариши (агар мавжуд бўлсa);
Қушимча маълумот учун “Вишвакарма” ахборот коммуникациялари институти сайти www.viit.ac.in берилган.
Жамғарма Ахборот хизмати

