Муддати: 15 июнь 2021 й.
Stephen M. Kellen стипендияси - бу Sciences Po ва Freie Universität Berlin университетлари ўртасидаги Dual BA дастурида иштирок этиш учун энг ёрқин ва энг муносиб талабаларни жалб қилиш учун мўлжалланган стипендия.
Ушбу стипендия ёшларни ҳуқуқ, иқтисод, тарих, сиёсий фанлар ва социологияни ўрганиш учун Европага келишга таклиф қилади, 3 тилда гаплашиш, хамда Франция ва Германия маданияти билан танишиш имкониятлари бўлади.
Ушбу стипендия Science Pо университетида 2 йиллик ўқиш учун тўланади ва Нэнси шаҳрида Science Pо университети кампусида яшаш учун йилига 6000$ миқдорида ва Берлиндаги Freie Universität Berlin кампусида яшаш учун (2 йил) 7000$ миқдорида грант таклиф қилади.
Талаблар:
Номзод Science Pо университетига ва Freie Universität Berlin билан биргаликда икки даражали (Double Degree) ҳужжат топширишлари шарт. https://www.sciencespo.fr/admissions/en/content/dual-ba-freie-universitaet-berlin
Грантни қуйдаги талабларга жавоб берадиган талаба олиши мумкин:
• аъло даражадаги ўқув кўрсаткичлари;
• кўриш қобилияти (a vision) - танланган мавзу бўйича иншо орқали намойиш этилади;
• бошқа одамларга хизмат қилиш қобилияти (Generosity).
Қандай қилиб стипендияни олиш мумкин? Талабалар қуйидаги ҳужжатларни 2021 йил 15 июнгача academy@usscpo.org электрон манзилига юборишлари керак:
• тўлдирилган ариза шакли;
• Берлиндаги ўқиш учун мотивацион хат керак бўлади (максимал 1000 сўз);
• "Европада популизм ва демократия" мавзусида инглиз тилида иншо (1500 сўз).
Қўшимча маълумотлар ва саволларга жавобларни frank.stadelmaier@sciencespo.fr. манзилига мурожаат қилиш орқали олиш мумкин.
Батафсил расмий веб-сайтда:
https://www.sciencespo.fr/us-foundation/content/stephen-m-kellen-scholarship
Жамғарма Ахборот хизмати

