Тиббиёт соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Франциянинг Кюри институти билан Англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу Меморандумнинг мақсади юртимизнинг онкология соҳасида кадрларининг малакасини ошириш ва илмий ва амалий алмашинувларни йўлга қўйиш. Шу муносабат билан иккала томон қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишишди:
• илмий доиралар ўртасида ташрифларни амалга ошириш;
• форумлар, конференция ва семинарлар ташкил этиш;
• тиббий маълумот алмашиш;
• ходимлар малакасини ошириш бўйича стажировкалар ташкил этиш.
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида ўрнатилди.
Кюри институти - бу хусусий Жамғарма бўлиб, турли хил саратон касалликларини тадқиқ қилиш, диагностика қилиш ва даволаш бўйича Европанинг етакчи тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, у 1909 йилда Мари Кюри ва Клавдиус Рего томонидан асос солинган бўлиб, у Париж шаҳрида жойлашган. Илмий нашрларни чоп этиш, ноу-хау алмашинуви, миллий ва халқаро лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Жамғарма Ахборот хизмати

