Малайзия ҳуқумати – Малайзия техник ҳамкорлик доирасида бир қатор онлайн таълим курсларини таклиф этади:
Муддати: 2021 йил 22 апрел.
1. Давлат бошқаруви миллий институти (INTAN) томонидан 3-7 май кунлари “Шаҳарлар 4.0. Рақамли дунё учун шаҳарларни ўзгартириш” (Cities 4.0. Transforming cities for a digital world);
Муддати: 2021 йил 23 апрел.
2. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш департаменти томонидан 31 май – 4 июнь кунлари “Меҳнатни муҳофоза қилиш ва плантацияларда соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш” (Occupational safety and health management in oil palm plantation sector);
Муддати: 2021 йил 24 май.
3. Ислом банки ва молия институти томонидан 14 – 18 июнь кунлари “Исломий молиялаштириш соҳасида кичик мутахассисларнинг малакасини ошириш” (Associate qualification in Islamic finance);
Муддати: 2021 йил 27 май.
4. Кибер хавфсизлик ташкилоти томонидан 5 – 14 июль кунлари “Сетификатланган пенетрация синов қурилмаси” (Certified Penetration Tester);
Муддати: 2021 йил 4 июнь.
5. Денгиз соҳасини бошқариш институти томонидан 28 июнь – 2 июль кунлари “COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда рақамлаштириш орқали денгиз соҳаси бошқарувининг жадаллашуви” (Fostering maritime industry operation and management through digitisation post-COVID-19);
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб килинади.
Номзодлар тўлиқ тўлдирилган анкеталарни асл нусхалар (4 экземплярда) ҳамда “Е-хат” орқали уларнинг сканер қилинган нусхаларини (ҳар бир номзодникидан 1 тадан) Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига кўрсатилган курслар муддатига қараб юборшингиз талаб қилинади.
Аризани юклаб олиш: NEW_APPLICATION_FORM_MTCP_2021.pdf (kln.gov.my)
Батафсил: https://mtcpcoms.kln.gov.my/mtcpcoms/online/list_course
Жамғарма Ахборот хизмати

