Индонезия Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, ушбу давлат ҳукумати томонидан бакалавр 5 та, магистрлик 180 та ва докторлик 10 та даражалари бўйича “Ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик дастури” ишлаб чиқилган.
Мазкур дастур Индонезиянинг 19 та олий таълим муассасаларидан бирида таълим олиш имкониятини беради.
Стипендиялар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
-гуманитар фанлар;
-ижтимоий фанлар;
-муҳандислик;
-кўп тармоқли тадкикотлар;
-таълим ва илм-фан.
Номзодлар жорий йилнинг 4 майига қадар / http://knb.kemdikbud.go.id ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
Мазкур дастурларда иштирок этиш учун давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда олий таълим муассасалар ўқитувчиларига алоҳида имтиёзлар берилади. Стипендия доирасида халқаро авиачипталар, тиббий суғурта ва яшаш учун харажатлар Индонезия ҳукумати томонидан қопланади (батафсил маълумот илова қилинмоқда).
Номзодлар тўлиқ тўлдирилган анкеталарни “Е-хат” орқали уларнинг сканер қилинган нусхаларини 2021 йил 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига кўрсатилган курслар муддатига қараб юборшингиз талаб қилинади.
Жамғарма Ахборот хизмати

