Муддати: 05.04.21
Иштирокчилар танлови тартиби:
Ариза юбориш. Давлат ташкилоти → Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги → KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Тасдиқланган аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 26.03.2021
1-босқич – KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида суҳбат: 07.04.21 дан 09.04.21 гача
Натижаларни эълон қилиш: 12.04.2021
2-босқич - KOICA бош офиси ва университетлар томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш: с 13.04.21 дан 21.04.21 гача
Натижаларни эълон қилиш: 26.04.2021 йил
3 босқич – Университетлар томонидан суҳбат ва ёзма имтиҳоннинг ўтказилиши: 28.04.21 дан 12.05.21 гача
Натижаларни эълон қилиш: 14.05.2021
4 босқич – Тиббий кўрик ўтказиш: 17.05.21 - 18.06.21 гача
Натижаларни эълон қилиш: 23.06.21
Узоқ муддатли магистратура дастурининг асосий йўналишлари:
1.Techno-Entrepreneurship Competency Based on ICT Convergence Handong Global University;
2. Economic Development Policy for Sustainable and Inclusive Growth - KDI (Korea Development Institute);
3. Global Education Leadership - Korea National University of Education
4. Fisheries Science - Pukyong National University.
Номзодларга қўйиладиган талаблар
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан KOICA дастурида қатнашиш учун тавсия этилган Ўзбекистон фуқаролари;
- Давлат хизматчилари, давлат ташкилотлари ва корхоналари ходимлари, банклар, тадқиқот институтлари ходимлари, давлат мактаблари ўқитувчилари;
- Халқаро ННТ ходимлари иккита тавсияномани тақдим этган тақдирда қатнашишлари мумкин;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан;
- Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, халқаро ННТ, БМТ ёки KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси номидан;
- Ўзбекистон Республикасида расмий тасдиқланган бакалавр дипломига эга бўлиш;
- Илгари Корея Республикаси ҳукумати томонидан ташкил этилган магистрлик дастурларида қатнашмаганлар;
- Қолган талаблар билан Илова йўриқномаси (Апплисатион гуиделине) ва Дастур маълумотномаси (Програм Информатион) орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш
Тегишли дастур бўйича ариза шаклини юклаб олинг ва тўлдиринг ҳамда университет томонидан талаб қилинган барча ҳужжатларни тўпланг (ўқув дастури веб-сайтига ҳавола: http://www.koica.go.kr/ciat/index.do Меню → “Stay connected”→“ Notice ”)
Изоҳ
- Ариза қўлланмасини ўқиб чиққач, анкетани тўлдиринг;
- Ҳар бир университет учун керакли ҳужжатлар рўйхати бир-биридан фарқ қилади. Шуни инобатга олган ҳолда, аввало, Дастур маълумотномаси (Program information) ва танланган дастур бўйича талаб қилинган ҳужжатлар рўйхати билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Магистратура дастурлари тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига мурожаат қилинг:
Тел. рақами: +99890 045 4228 Электрон почта манзили: koica.sp@gmail.com
Жамғарма Ахборот хизмати

