Малайзия ҳуқумати – Малайзия техник ҳамкорлик доирасида бир қатор онлайн таълим курсларини таклиф этади:
Муддати: 2021 йил 5 март.
1. Қишлоқни ривожлантириш институти томонидан 29 март – 2 апрель кунлари “Қишлоқни барқарор ривожлантириш “Малайзия тажрибаси)” (Sustainable Rural Development (The Malaysian Experience);
Муддати: 2021 йил 8 март.
2. Ўқитувчиларни тайёрлаш ва малака ошириш маркази (CIAST) томонидан 12-16 апрель кунлари “4-саноат инқилоби доирасида саноатни автоматлаштиришга кириш” (Introduction for industrial automation for IR4.0);
Муддати: 2021 йил 7 май.
3. Ислом молиялаштириш халқаро таълим маркази томонидан 28 июнь - 2 июль кунлари “Ислом микромолиялаштириш соҳасини молиявий технологиялар билан ривожлантириш ва яқинлаштириш” (Advancing and converging Islamic microfinance with fintech);
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлар тўлиқ тўлдирилган анкеталарни асл нусхалар (4 экземплярда) ҳамда “Е-хат” орқали уларнинг сканер қилинган нусхаларини (ҳар бир номзодникидан 1 тадан) Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига кўрсатилган курслар муддатига қараб юборшингиз талаб қилинади.
Анкетани юклаб олиш: NEW_APPLICATION_FORM_MTCP_2021.pdf (kln.gov.my)
Батафсил: https://mtcpcoms.kln.gov.my/mtcpcoms/online/list_course
Жамғарма Матбуот хизмати

