Муддати: 2021 йил 15 май.
Мамлакат: Германия.
Алберт Эйнштейн форуми Benz Foundation ва Daimler билан биргаликда ёш олимларга Германияда стажировка ўташ имкониятини тақдим этмоқда. Стажировка ўзларини илгари тадқиқот олиб борган фанидан фарқли ўлароқ, бошқа интизомда синаб кўришни истаганлар учун мўлжалланган.
Дастурнинг мақсади бу - буюк олим - Альберт Эйнштейндан ўрнак олиб, ўз ихтисослашуви соҳасида амалга оширилган ишлардан ташқари, бошқа, фанлараро ёндашувларга очиқ бўлган ёш олимларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Стажировка 6 ой давомида Германияда, Эйнштейн уйида, Бранденбургда бўлиб ўтади. Уй Потсдам ва Берлин университетлари яқинида жойлашган. Стажировка якунида иштирокчи маъруза тарзида ўз лойиҳасини тақдим этади. Иштирокчилар турар жой, транспорт харажатлари ва 10,000 евро миқдоридаги стипендия билан қопланади.
Талаблар:
- Номзод сифатли, ўзига хос ва мослигини намойиш этадиган лойиҳани таклиф қилишлари шарт;
- Дастурда докторантлар ва фан номзодлари ҳам иштирок этиши мумкин;
- Номзод 35 ёшга тўлмаган ва гуманитар, ижтимоий ёки табиий фанлар бўйича илмий даражага эга бўлиши керак;
- Диссертация лойиҳаси учун стипендия тўланмайди. Таклиф этилаётган лойиҳа мазмунан сезиларли даражада фарқ қилиши керак;
- Барча миллат талабгорлари иштирок этишлари мумкин.
Иштирок этиш учун аризалар почта ва электрон почта орқали қабул қилинади.
Дастурда қатнашиш учун қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:
- таржимаи ҳол;
- лойиҳанинг қисқача тавсифи (2 бетдан кўп бўлмаган);
- 2 та тавсиянома.
Ҳужжатлар fellowship@einsteinforum.de электрон манзилига ёки қуйидаги манзилга юборилиши керак: Prof. Dr. Susan Neiman, Einstein Forum Am Neuen Markt, 7 14467 Potsdam Germany.
Батафсил: https://einsteinforum.de/about/fellowship/
Жамғарма Матбуот хизмати

