Муддати: 2021 йил 15 март.
Мамлакат: АҚШ.
Гарвард Бустани номидаги стипендияси ҳар икки йилда бир марта Harvard Business School нинг икки йиллик МБА дастурида ўқиш учун тақдим этилади.
Дастурга қуйидагилар киради:
- ўқув тўловлари учун йилига 47,500 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам;
- амалиёт ўташ билан боғлиқ бўлган транспорт ва турар жой харажатлари.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- номзодлар мукаммал академик кўрсаткичларга эга бўлиши керак. Стипендия қўлга киритиш учун номзоднинг қайси мамлакат фуқаросилиги аҳамияти йўқ;
- абитуриентлар Гарвард МБА дастурига кириш таклифини олгандан кейингина таҳсил олишлари мумкин.
Муваффақиятли талабалар Бустани номидаги жамғармада икки ойлик тўланадиган стажировка ўташлари мумкин. Стажировка ҳар хил лойиҳалар ва Бустани номидаги жамғарманинг ҳамкорлари фаолияти билан боғлиқ бўлади.
Батафсил: https://www.boustany-foundation.org/scolarship-programs/MBA-Harvard
Жамғарма Матбуот хизмати

