Муддати: 2021 йил 15 март.
Мамлакат: Таиланд.
Технология Сириндҳорн халқаро университети магистратура ва докторантура дастурлари учун халқаро талабалар учун тўлиқ стипендия таклиф этади. Бу университет Таиланднинг энг нуфузли университетларидан бири ҳисобланади.
Магистратура дастурида ўқиш муддати 2 йил, докторантурада эса 3 йил. Чет тилини билиш тўғрисдаги сертификатларсиз мурожаат қилиш мумкин.
Стипендия қуйидаги харажатларни қоплайди:
- ўқув тўловлари;
- виза тўловлари;
- сафар харажатлари;
- суғурта;
- стипендия 10,000 бат ($300 дан ортиқ).
Батафсил: https://www.siit.tu.ac.th/about_news_detail.php?sid=&nid=336
Жамғарма Матбуот хизмати

