Муддати: 2021 йил, 1 март.
Мамлакат: АҚШ, Филадельфия.
University of Pennsylvania’s Graduate School of Education ЮНЕСКО билан биргаликда 2 та стипендия таклиф қилмоқда.
Халқаро таълимни ривожлантириш дастури (IEDP) - талабаларга халқаро таълимни ривожлантиришда ўзига хос маҳорат, билим ва фазилатларга эга бўлишга имкон беради, дастур паст ва ўрта даромадли мамлакатлардаги таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратади.
Бу кучли фанлараро асосларни талаб қиладиган соҳа бўлгани боис, дастурда нафақат таълимга, балки сиёсат, иқтисодиёт ва маданиятнинг ўзаро алоқасига ҳам эътибор қаратилган.
Талабалар қуйидаги саволлар ўстида ишлайдилар:
- мактабгача таълим;
- инсон ҳуқуқлари;
- тил сиёсати;
- ўқитиш;
- миграция;
- нотижорат етакчилик ва бошқарув;
- соғлиқни сақлаш;
- ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
- ривожланиш технологияси.
Стипендия миқдори:
Стипендия магистратура дастурининг тўлиқ нархини тўлайди (10 курсгача). Стипендия - турар жой ва овқат, дарсликлар, тиббий суғурта ва транспорт харажатларини ўз ичига олмайди.
(IEDP) Магистратура дастурининг давомийлиги 1.5 йил.
Батафсил: International Educational Development M.S.Ed. | Penn GSE (upenn.edu)
Жамғарма Матбуот хизмати

