Муддати: 2021 йил 1 март.
Erasmus Mundus EMLex - бу пуллик дастур бўлиб (талабалар ҳар семестрда дастурдаги иштироки учун пул тўлаши керак). Бунинг эвазига Erasmus Mundus ўқув тўловлари, маъмурий харажатлар, тиббий суғурта, ўқув материалларини тўлайди ва қўшимча дастурларни тақдим этади. Барча талабалар ўқишни бошлашдан олдин шартнома имзолашлари шарт.
Ташкилотчилар 15 та стипендия таклиф қилмоқда.
Стипендия миқдори:
- ойига 1000 € стипендия (барча EMLex дастурлари учун - 24 ой давомида);
- транспорт харажатларини тўлаш (йилига €1000 евродан €3000 еврогача).
Талаблар:
- талабалар фанларнинг бирида: тилшунослик, (чет эл) тиллари, таржима, коммуникация / оммавий ахборот воситалари, кутубхона ва ахборот фанлари ва тегишли фанлардан бирида олий маълумотга эга бўлиши керак;
- агар сиз охирги курсда бўлсангиз, EMLex дастурини бошлашдан олдин дипломингизни олишингиз шарти билан мурожаат қилишингиз мумкин;
- диплом;
- тилни билиш сертификатлари (инглиз ва немис);
- академик кўрсаткичлар баёноти;
- паспорт нусхаси;
- мотивация хати (немис ёки инглиз тилларида максимал 2 бет).
Батафсил: https://www.emlex.phil.fau.eu/application/information-for-students/
Жамғарма Матбуот хизмати

